Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бошқа қабилалар каби аҳли ҳарб бўлмасин, фарқи йўқ. Чунки амалдаги аҳли ҳарбни мусулмон топган жойида ўлдиради, бунда ихтилоф йўқ, унинг қони ҳеч қандай қийматга эга эмас. Амалдаги аҳли ҳарбдан бошқаси эса у билан аҳдлашилмаган бўлса, унинг учун мусулмон ўлдирилмайди. Фақат мусулмонга тўланадиган хун ҳақининг ярми тўланади. Амр ибн Шуайб отасидан, у эса бобосидан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:


«عَقْلُ الْكَافِرِ نِصْفُ عَقْلِ الْمُسْلِمِ»
«Кофирнинг хун ҳақи мусулмон хун ҳақининг ярмидир», деганлар. Чунки биз ҳали унга уруш эълон қилганимиз йўқ. Амалдаги уруш ҳолати ҳали юзага келмади. Демак, мусулмон аҳдлашилмаган аҳли ҳарб кофир учун мутлақо ўлдирилмайди. Чунки Пайғамбар с.а.в. мусулмоннинг кофир учун ўлдирилмаслиги ва аҳли аҳд кофирнинг бошқа кофир учун ўлдирилмаслигини очиқ айтиб, Аҳмаднинг Алийдан қилган ривоятида шундай деганлар:


«ألاَ لاَ يُقْتَلُ مُؤْمِنٌ بِكَافِرٍ وَلاَ ذُو عَهْدٍ فِي عَهْدِهِ»
«Огоҳ бўлингларки, мўмин ҳам, аҳли аҳд ҳам ўз аҳдида (турган бўлса), кофир учун ўлдирилмайди». Яна бир саҳиҳ ҳадисда ул зот:


«لاَ يُقْتَلُ مُسْلِمٌ بِكَافِرٍ وَلاَ ذُو عَهْدٍ فِي عَهْدِهِ»
«Мусулмон ҳам, аҳли аҳд ҳам ўз аҳдида (турган бўлса), кофир учун ўлдирилмайди», деганлар. Ҳадиснинг маъноси мўмин ҳам, аҳли аҳд кофир ҳам аҳли ҳарб кофир учун ўлдирилмайди, деганидир. Чунки аҳли аҳд хоҳ омонлик олган бўлсин, хоҳ зиммий бўлсин кофирдир. Шу ҳадис мусулмон ва аҳли аҳднинг аҳли ҳарб кофир учун ўлдирилмаслигига далилдир.


Аҳли ҳарб бўлмаган кофир эса ё омонлик олган бўлади ё зиммий бўлади. Зиммий кофирга унинг қони, моли ва обрўсини сақлашда мусулмонга қандай муомала қилинса, ўшандай муомала қилинади. Унинг қони мусулмоннинг қонидек ҳаромдир. Бухорий Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«مَنْ قَتَلَ مُعَاهَدًا لَمْ يَرِحْ رَائِحَةَ الْجَنَّةِ, وَإِنَّ رِيحَهَا تُوجَدُ مِنْ مَسِيرَةِ أَرْبَعِينَ عَامًا»

 

104-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222